Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманида ички ишлар ходимлари фуқарога куч ишлатгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, фуқаро Э.Р. ва Ш.Й. Гурлан туман прокуратурасига мурожаат қилиб, унда туман ИИБ ходимлари куч ишлатиб, тан жароҳати етказишганини ва Ш.Й, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганини кўрсатиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб фуқаро Ш.Й.да тан жароҳати бор ёки йўқлигини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. ИИБ ходимлари ҳаракатларига нисбатан хизмат текшируви бўлиб ўтиши белгиланган.
Ҳозирда мурожаатдаги ҳолатлар юзасидан Гурлан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Мавзуга доир:
- Фарғонада ИИО ходимлари дўконлардаги пичоқ ва қайчиларни олиб қўяётгани хабар қилинди
- Наманганда ЙПХ ходимлари маст ҳайдовчининг устидан кулгани юзасидан хизмат текшируви тайинланди (видео)
- ИИББ Тошкентда «участковой» қашқадарёлик қизнинг номусига тегганини рад этди. Ходимнинг ўзи эса яқинлик бўлганини тасдиқлаган
Изоҳ (0)