Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудида яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва халқаро Қизил китобга киритилган оқ думли сувбургутнинг уяси инспекторлар томонидан мониторинг ишлари давомида тасвирга олинди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи номинал кенжа тур бўлиб, асосан Жанубий Оролбўйида уялайди. Олиб борилаётган муҳофаза чора-тадбирлари натижасида кейинги йилларда сони ортгани кузатилмоқда.
Изоҳ (0)