Ижтимоий тармоқларда Бухорода бир гуруҳ шахслар бир эркакни дўппослаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, видеолавҳада акс этган ҳолат ҳодиса содир бўлган вақтнинг ўзидаёқ Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида тегишли тартибда қайддан ўтказилиб, ҳодиса содир бўлган жой, вақт ва иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Тошкентда «шаҳар бедарвоза» деб ўйлаган шахсларга суд ҳукми ўқилди
Изоҳ (0)