Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт коллежлари учун кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, республика бўйича кундузги таълим шаклига қабул квотаси жами 35 680 нафар этиб белгиланган.
Шундан:
- давлат гранти асосида — 8 680 нафар;
- тўлов-контракт асосида — 27 000 нафар.
Эслатиб ўтамиз, юртимизда 27 та тиббиёт коллежи фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ (0)