Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғонада мустақиллик байрами муносабати билан 19 нафар эҳтиёжманд боланинг суннат тўйи ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, Фарғона туманидаги «Миндон» тантаналар мажмуасида ўтказилган тантанада эҳтиёжманд ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг 19 нафар фарзандига суннат тўйи ўтказиб берилган.

Туман кенгаши депутати ҳомийлигида жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилган тўйда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, маҳалла фаоллари, болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари ҳамда дўстлари иштирок этган. Шунингдек, тўйда эҳтиёжманд оилаларнинг 200 нафардан ортиқ фарзандлари меҳмон бўлган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Тўйда болаларга сарполар кийдирилиб, ҳомий ташкилотларнинг велосипед ва бошқа қимматбаҳо совғалари топширилган. Шунингдек, тўй болаларнинг номига банкда омонат дафтарчалари очилиб, тўёна маблағи ўтказилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади