Фарғонада фуқаро Ш.С. таниши А.Д. исмли аёлнинг фарзандли бўлмаётганини билиб, унга Россияга бориб даволанса, фарзанд кўриши мумкинлигини айтгани ва тилла тақинчоқларини алдов йўли билан олгани аниқланди.
Маълум бўлишича, фуқаро бунинг учун аёлнинг маблағи йўқлигини билгач, тилла тақинчоқлар эвазига ҳам кўмаклашишига ишонтирган. Шу тариқа аёлнинг 2000 долларга тенг тилла тақинчоқларини қўлга киритиб, сотиб юборган ва пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаган.
Алданганини билган аёл ички ишлар органига ҳолат юзасидан мурожаат қилган. Фарғона шаҳри ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)