Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йил биринчи ярмида хорижий мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролар билан 1,4 мингга яқин никоҳ рўйхатга олинди.
2022 йил январь–июнь ойлари давомида Ўзбекистонда 108 918 та никоҳ қайд этилган бўлса, улар 1362 таси хорижий мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролар билан тузилган никоҳлардир.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 326 тага камайган.
Изоҳ (0)