12 август куни соат 10:30 лар атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳудудида туман ФВ бўлими ходимлари профилактик тадбирларни амалга ошириб юрган вақтда Қорақамиш кўчасидан оқиб ўтувчи Қорақамиш каналида 70 ёшли аёл сувда ёрдам сўраб, оқиб кетаётганлигини кўриб қолади.
Зудлик билан қутқарувчилар сувга тушиб, қутқарув ишларини амалга оширган ва фуқарони сувдан олиб чиққан ҳамда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олдини олиб қолган.
Маълум бўлишича фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган.
Ҳозирда фуқаронинг ҳолати барқарор ва ҳеч қандай жиддий шикастланмаган.
Изоҳ (0)