• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент металлургия саноатини ривожлантириш учун алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган тўртта асосий масалани айтди

    Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида металлургия тармоғи ходимлари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото:

    Фото: "Дарё" / Мадина Нурман

    Президентнинг айтишича, металлургия саноатини жадал ривожлантириш учун тўртта асосий масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

    «Биринчиси, металл ишлаб чиқарувчи корхоналарни хом ашё билан кафолатли таъминлаш. Бу масалада металл хом ашёси етишмовчилигини қоплаш бўйича мавжуд салоҳиятимиз ва захиралардан қанчалик самарали фойдалана оляпмиз, деган саволга жавоб топишимиз керак. Мисол учун, фақатгина «металло-лом»да ишлашга мослашган 130 та корхона паст қувватларда ишламоқда, 56 та корхона эса, фаолиятини тўхтатган. Айниқса, бу масала Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сирдарё ва Фарғонада долзарблигича қолмоқда Нима учун, вилоят ҳокимлари ушбу корхоналарни бошқа хом ашё турларига мослаштиришни ўйламаяпти? Иссиқ брикетланган темир бемалол импорт қилиб, соҳада хом ашё таъминотини яхшилаш ва ишлаб чиқаришни кескин ошириш мумкин», — дейди давлат раҳбари.
    Шавкат Мирзиёев металлургия саноатини ривожлантириш учун эътибор қаратиш лозим бўлган иккинчи масала ҳақида ҳам гапирди.
    «Металло-прокат ва темир лист бўйича ўсаётган талабни қондириш учун, барча вилоятларда замонавий технологияларга эга металл ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил қилишни қўллаб-қувватлаш керак. Мисол учун, республика бўйича металл ишлаб чиқариш қувватлари 2 миллион тоннадан ортиқ бўлиб, улар асосан Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган. Бироқ, металл маҳсулотларига эҳтиёж юқори бўлган Хоразмда ушбу қувватлар 4,5 минг тоннани, Андижонда – 7,5 минг тонна ва Бухорода – 8,5 минг тоннани ташкил этади», — дейди давлат раҳбари.
    Яна бир масала — юқори қўшилган қиймат яратадиган тармоқлар, жумладан автомобиль ва машинасозлик, энергетика, электротехника саноати учун маҳсулотлар ҳамда замонавий металл конструкциялар ишлаб чиқаришга устувор аҳамият бериш лозим.
    «Мисол учун, келгуси йилларда қайта тикланувчи энергетика соҳасида 10 минг Мега-ватт қувватларни барпо этишни режа қилганмиз. 1 Мегаватт қуёш станцияси учун, 45 тонна металл конструкция, шамол станциясига эса, 120 тонна металл керак. Демак, биргина шу соҳанинг ўзига камида 800 минг тонна металл керак бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев.
    Сўнгги, тўртинчи масала — соҳа рақобатбардош бўлиши учун, малакали кадрлар, илм-фан ва инновациялар зарур.
    «Мисол учун, 1 тонна қора металл қиймати жаҳон бозорида 600 доллар бўлса, мураккаб пўлат қотишмаларининг нархи тоннасига 10 минг доллардан ошади. Бундай инновацияга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун, авваламбор, чуқур билимга эга геологлар, тоғ-кон ва металл қуйиш муҳандислари, кимёгар ва технологлар, материалшунослар, IT ва логистика каби кўплаб йўналишлар бўйича мутахассислар керак бўлади», — дея қўшимча қилди президент.

    12.08.2022, 12:22   Изоҳ (0)   6077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёда маймунчечак юқтирган беморлар сони қарийб 28 минг нафарга етди

    12.08.2022, 12:19

    Шавкат Мирзиёев: «Металлга бўлган харажатлар улуши уй-жой қурилиши таннархида – 15 фоизни, машинасозликда – 40 фоизни ташкил қилади»

    12.08.2022, 12:18

    «2026 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиётининг эҳтиёжларини қондириш учун 6 млн тоннага яқин металл керак бўлади» — президент

    12.08.2022, 12:15

    Ўзбек паловидан сўқоқ кабобигача. Тошкент вилоятида бўлиб ўтган Халқаро миллий таомлар фестивалидан репортаж

    12.08.2022, 12:07

    Бухорода ЙТҲ сабаб уч киши вафот этди, бир киши оғир тан жароҳати олди

    12.08.2022, 11:54

    Суд тизимига халқнинг ишонч даражаси қандай?

    12.08.2022, 11:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сочи ўзиники эмаслигини яширмайди: Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

    Шоу-бизнес | 18 август, 15:30

    “Ҳар тонг қўрқув билан уйғонардик” — Ўзбекистон бошпана берган фаластинликлар ҳикояси

    Ўзбекистон | 18 август, 15:12

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишни хоҳламоқда

    Спорт | 18 август, 15:05

    Исроил Ғазода фаластинликларни атайин оч қолдирмоқда — Amnesty International

    Дунё | 18 август, 14:50

    Метеорит зарбасидан тирик қолган дунёдаги ягона аёл — Энн Ҳоджес ҳикояси (фото)

    Илм-фан | 18 август, 14:35

    Санэпидқўмита ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарни инкор этди

    Ўзбекистон | 18 август, 14:16

    Аёллар косметикасидаги қайси моддалар саратон чақиради? (рўйхат)

    Аёллар саҳифаси | 18 август, 14:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.