• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    МАГАТЭ: Запорожье АЭСда ядровий хавфсизликка фавқулодда таҳдид ҳозирча йўқ

    Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси БМТ Хавфсизлик кенгашининг Запорожье атом электр станциясидаги вазиятга бағишланган йиғилишида нутқ сўзлаётиб, ҳозир жанговар ҳаракатлар туфайли ядровий хавфсизликка бевосита таҳдид йўқлигини маълум қилди, деб ёзади «РБК».

    Рафаэль Гросси

    Рафаэль Гросси
    Фото: Getty Images

    «Украина томонидан тақдим этилган энг янги ахборотга таянган ҳолда, МАГATЭ экспертлари ўққа тутишлар ёки яқинда бўлиб ўтган бошқа ҳарбий ҳаракатлар натижасида ядровий хавфсизликка фавқулодда таҳдид йўқ, деган дастлабки хулосага келди», — деди у ва вазият исталган лаҳзада ўзгариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

    Гросси Россия ва Украинани ташкилот билан ҳамкорликка чақирди ва МАГATЭ миссиясини иложи борича тезроқ Запорожье АЭСга киритиш зарурлигини, бу станция хавфсизлигини таъминлаш имконини беришини айтди.

    МАГATЭ раҳбари сўзларига кўра, ташкилот атом станцияси ҳолати ҳақида Украина томонидан ҳам, Россия томонидан ҳам маълумот олган, аммо унинг таъкидлашича, ташкилот экспертлари вазиятни баҳолай олиши учун ядро объектига ўзлари бориб кўриши керак. Гросси миссияга ўзи раҳбарлик қилишга тайёрлигини билдирди.

    «Мен Запорожье АЭСдаги вазиятдан ҳамон жуда ташвишдаман ва яна такрорлайманки, ядровий хавфсизликни таҳдид остига қўювчи ҳар қандай жанговар ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши керак», — деди МАГATЭ раҳбари улар жиддий оқибатларга олиб келишини таъкидлар экан.

    Запорожье АЭС — Европадаги энг йирик атом электр станцияси. У Энергодар шаҳрида жойлашган. 28 февраль куни, Украинада ҳарбий операция бошланганидан кейин тўрт кун ўтиб, Россия Мудофаа вазирлиги Запорожье АЭС ҳудуди назорат остига олинганини маълум қилганди.

    7 август куни Энергодар ҳарбий-фуқаролик маъмурияти Украина қўшинлари тунда Запорожье АЭСга «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимлари билан зарбалар берганини маълум қилди. Ракета парчалари ишлаб турган энергоблок яқинига келиб тушгани даъво қилинди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, АЭС ва Энергодар ҳудудига Украина томонидан 152 миллиметр калибрли 20 та снаряд отилган.

    «АЭСда 3-энергоблок қурилмаларининг бир қисми токдан узилиб қолди, 4-энергоблок ишлаб чиқараётган қувват камайди, водород қувурига зарар етди, водород станциясида водороднинг аланга бўлиб ёниши юз берди», — деб Россия мудофаа идораси электр станциясига етган зарарни изоҳлаган эди.

    Аввалроқ Россия ҳукумати Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГATЭ) раҳбариятига делегациянинг АЭСга ташрифини ташкиллаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган эди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш МАГATЭ инспекторларига электр станциясига кириш имкониятини беришга чақирган ва унга берилган зарбаларни «ўз жонига қасд қилиш» деб атаган эди. Айни вақтда Россия ТИВ БМТ котибиятини ташрифга тўсқинлик қилишда айбламоқда (МАГATЭ БМТ раҳбарлиги остида ишлайди).

    Россия томони Запорожье АЭСнинг Украина томонидан давомли ўққа тутилиши глобал техноген ҳалокатга олиб келиши мумкинлиги, станция хавф остида тургани ҳақида огоҳлантирди ва АЭС ўққа тутилиши юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказишни талаб қилди.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Запорожье АЭС атрофида қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди
    • Россия ва Украина Запорожье АЭС ўққа тутилишида бир-бирини айбламоқда

    12.08.2022, 11:35   Изоҳ (0)   13455
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дмитрий Медведев Луганск халқ республикасига ташриф буюрди ва мажлис ўтказди

    12.08.2022, 10:49

    ОПЕК нефтга бўлган глобал талаб ўсиши прогнозини пасайтирди

    12.08.2022, 06:50

    Фоторепортаж: Сеулда сўнгги 80 йилдаги энг кучли ёмғирнинг талафотли оқибатлари

    11.08.2022, 23:59

    АҚШ Запорожье АЭС атрофида қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди

    11.08.2022, 22:56

    Россия ва Украина Запорожье АЭС ўққа тутилишида бир-бирини айбламоқда

    11.08.2022, 22:33

    Саакашвилининг аҳволи ўлимга яқин босқичда турибди — шифокор

    11.08.2022, 19:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.