Душанба 8 август куни, 1942 йилдан буён сўнгги 80 йилдаги энг кучли ёғингарчилик туфайли Сеул ва унга туташ ҳудудлар сув остида қолди.
Сув тошқинлари натижасида тўққиз киши ҳалок бўлган, яна етти киши бедарак йўқолган. 2,6 мингдан ортиқ уй сув остида қолган.
Meduza нашри кучли ёғингарчиликнинг талафотли оқибатлари акс этган суратларни жамлади.
Табиий офат сабабли Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудларда 1,2 минг киши вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган. Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл табиий офатдан жабр кўрган мамлакат фуқароларидан ҳукумат номидан узр сўради.
Мавзуга доир: Жанубий Кореяда кучли ёмғир етти кишининг ҳаётига зомин бўлди
Изоҳ (0)