Фарғона шаҳридаги савдо дўконида 25 июль куни қаровсиз қолдирилган уяли телефон аппаратини ўғирлаган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, фуқаро Х.А. ИИБга мурожаат қилган. Унда ўғли — вояга етмаган А.Х.га тегишли, нархи 1,5 миллион сўмлик «Samsung А-12» телефони Фрунзе мавзеси савдо дўкони олдидаги сув ҳавзасидаги кийим алмаштириш хонасида қаровсиз қолдирилгани, номаълум шахс эса уни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни М.М. исмли аёл содир этгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда холасининг сумкасидан пули ва телефонини ўғрилаб кетган 20 ёшли йигит ушланнгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)