Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 августда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,74 сўмга кўтарилиб, 10 922,03 сўмни ташкил қилди. Евро 136,10 сўмга ошиб, 11 152,91 сўм бўлди. Рубль курси ўзгаришсиз, 180,31 сўмлигича қолди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси тўрт кунлик пастлашдан кейин кетма-кет икки кун кўтарилиб, 10 904,29 сўмни ташкил қилганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.
Изоҳ (0)