Наманган вилояти Чортоқ туманида поезд фуқарони уриб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
2022 йилнинг 22 июль куни 23:55 ларда Наманган вилояти Чортоқ тумани «Навбаҳор» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Чортоқ–Уйчи темир йўл оралиғининг 111-километри 8-бекатида Қўқон локомотив депоси Андижон филиалига қарашли тепловоз ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Шу вақтда темир йўл изида ухлаб ётган фуқарони кўрган машинист сигнал ёрдамида уни уйғотишга ва поездни тўхтатишга ҳаракат қилган.
Бироқ фуқаро шовқиндан уйғонмаган, поезд ҳам тўхташга кечиккан. Оқибатда 52 ёшли фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этди.
Изоҳ (0)