«Реал» УЕФА Суперкубогида «Айнтрахт»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди, Карим Бензема учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа франциялик ҳужумчи Мадрид клубидаги голлари сонини 324 тага етказиб олди ва «Реал» сафида 323 та гол урган Раулни ортда қолдирди.
Бензема «қаймоқранглилар» тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Мадридликлар тарихидаги энг яхши голеадор Криштиану Роналду ҳисобланади. Португалиялик ҳужумчи ҳисобида 450 та гол мавжуд.
Шунингдек, Бензема «Реал» сафидаги совринлари сонини 23 тага етказди ва Франциско Хенто (23 та соврин) билан тенглашиб олди. Улардан кейинги ўринда Серхио Рамос (22) ва Маноло Санчис (21) жойлашган. Мадридликлар сафида энг кўп соврин қўлга киритган футболчи — Марсело. Бразилиялик «Реал» билан бирга 25 та совринга эга чиққан.
Мавзуга доир: «Реал» УЕФА Суперкубогини қўлга киритиш бўйича «Барселона» ва «Милан»нинг рекордини такрорлади
Изоҳ (0)