«Реал» УЕФА Суперкубоги доирасида «Айнтрахт» билан баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мадридликлар УЕФА Суперкубогини қўлга киритиш бўйича рекордни такрорлади. «Қаймоқранглилар» бу турнирда 5 марта ғолиб бўлди.
«Реал» ушбу натижа бўйича «Барселона» ва «Милан»га етиб олди.
Бунга қадар «Реал» 2002, 2014, 2016 ва 2017 йилларда ҳам Суперкубок соҳибига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)