Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 10 август куни янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 19:37 да Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасида жойлашган янги қурилаётган 5 қаватли бинонинг 4 қаватида ёнғин содир бўлгани бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:30 да қуршаб олинган. Соат 20:39 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)