Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 10 август куни янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни туманнинг Бешёғоч кўчасида жойлашган янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин содир бўлгани бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Изоҳ (0)