Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди.
2022 йил 8 август куни соат 21:40 ларда Қашқадарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган, Nexia-2 автомашинаси Китоб туман ҳудудида жойлашган «Мингчинор» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилди.
Ҳайдовчи Шаҳрисабз туманида яшовчи А.А. бошқарувидаги автомашина салони ва юкхонаси вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ Карантин бўлинмаси ва бошқарма ЙҲХБ ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 260 кг оғирликдаги гўшт маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.
Гўшт маҳсулотлари сифатини аниқлаш мақсадида Китоб тумани озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария лабораториясига топширилди.
Изоҳ (0)