Сурхондарё вилояти Жўрақўрғон туманида фуқаро пулини бошқа шахсга етказиб бермай, ўзлаштириб юборган такси ҳайдовчилари ушланди.
Жарқўрғон туманида 2022 йил 16 июль куни, туманнинг «Қулдовли» маҳалласида яшовчи, Ю.Дилшод (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Аризада ёзилишича, 3 июнь куни Жарқўрғон–Денов йўналишдаги бекатда, Lacetti автомашина ҳайдовчиси Денов туманида яшовчи, Й.К. ва Й.Ж.га 9 200 000 (тўққиз миллион икки юз минг) сўм пулларини Шўрчи туманидаги Искандар исмли шахсга олиб бориб беришини айтиб бериб юборган.
Й.К. ва Й.Ж. ушбу пулларни айтилган манзилга олиб бормасдан ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганини билдирган.
27 июль куни Й.К. ва Й.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)