Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Марказий банк июль ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражасини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Унга кўра, сезилган инфляция кўрсаткичида пасаювчи динамика кузатилди ва 16,8 фоизни ташкил этди. 

Шу билан бирга, умумий жавоб берувчилар таркибида сезилган инфляцияни 9-12 фоиз атрофида ҳис қилган аҳоли сони кўпроқни ташкил қилди. 

Аҳолининг катта қисми июль ойида шакар, қандолат, нон ва ун маҳсулотлари ҳамда ёқилғи нархларининг нисбатан кўпроқ ошгани сезган. 

Бундан ташқари дуккакли маҳсулотлар, маиший хизматлар ҳамда алоқа ва интернет нархининг юқорилаши бироз секинроқ сезилган. 

Фаолият соҳалари бўйича маиший хизмат ва савдо соҳасида фаолият юритаётганлар, шунингдек, талабаларда сезилган инфляция даражаси бошқаларга нисбатан пастроқ шаклланди.

Сезилган инфляциянинг нисбатан юқори кўрсаткичлари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона вилоятида кузатилган. Нисбатан паст кўрсаткичлар Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида қайд этилди. 

Маълумот учун, июль ойида Ўзбекистон бўйича нархлар даражаси 0,1 фоизга пасайган бўлиб, ҳудудлар кесимида истеъмол нархларида ўсиш кўрсаткичи фақатгина Тошкент шаҳрида (0,1 фоиз) кузатилди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар