2022 йилда 37 та маданий мерос объектида реставрация ишлари учун қарийб 85 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.
Шунингдек, «2022–2023 йилларда музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури»га мувофиқ «Маданий мерос кодекси»ни ишлаб чиқиш белгиланмоқда.
Ишлаб чиқилаётган кодекс лойиҳаси 6 та бўлим, 23 та боб ва 154 та моддадан иборат.
Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида республика ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган 8210 та маданий мерос объектидан 740 тасида ижара шартномаси тузилгани аниқланди.
Узоқ муддатга ижарага берилган маданий мерос объектлари эса 23 тани ташкил қилади.
Бундан ташқари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини фойдаланишга (ижарага) бериш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатини ўрганишда 15 миллиард 365 миллион 19 836 сўм дебитор қарздорлик аниқланди.
Изоҳ (0)