Фарғона вилоятида 2022 йилда қовун экспорти ҳажми 1 миллион доллардан ошди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.
2022 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан қиймати 1 миллион долларлик 2100 тонна қовун экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 69 фоизи Россияга экспорт қилинган бўлса, қолган қисми Беларусь, Германия, Чехия, БАА, Польша, шунингдек, қўшни Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатларга экспорт қилинган.
Маълумот учун, 2021 йилда Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан қиймати 1,8 миллион долларлик 4900 тоннага яқин қовун Россия, Украина, Чехия, Германия, Беларусь, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатларга экспортга расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)