Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Нукус ва Урганч гарнизонларидаги ҳарбий қисмлар вакиллари жанговар руҳ, жамоавий жипслик, акробатик усуллар, ўточар ва совуқ қуроллардан моҳирлик билан фойдаланишни кўргазмали қўл жанги мусобақасида намойиш этишди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний имкониятларини юксалтириш, армия қўл жанги ва пичоқ билан жанг қилиш санъатини ривожлантириш, спортга кенг жалб этиш ҳамда соғлом турмуш тарзига одат қилиш мақсадида Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўл жанги кўргазмали мусобақа ўтказиб келинади. Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисм базасида бўлиб ўтган мусобақанинг Шимоли-ғарбий ҳарбий округ босқичи жанговар шоуга айланиб, кучли рақобат, шиддат ва матонат билан кечган.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Уч босқичда ўтказиладиган ушбу мусобақа ҳарбий жамоаларнинг жипслигини таъминлаб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш, жамоаларда жанговар руҳни юксалтириш, қурол билан мураккаб қўл жанги элементларини намойиш этиш ҳамда бу спортни оммалаштириш каби мақсадларни ўз ичига олади. Майдонда бирин-кетин мусобақалашган ўнга яқин жамоалар жамоавий жипсликни, куч, шижоат ва маҳоратни кўргазмали тарзда намойиш эта олди. Мусобақанинг шаффофлиги ва адолатли кечишини таъминлаш мақсадида ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан ҳайъат аъзолари тузилиб, унда ҳар бир жамоанинг хатти-ҳаракатлари одилона баҳолаб борилди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Беллашув икки йўналишда, яъни 20 кишидан иборат жамоа таркибида ва 2 нафардан иборат жуфтлик таркибида олиб борилди. Жамоавий таркибда иштирокчиларнинг кўргазмали чиқишлари, майдонга кириб келиши, танланган қўшиқ сифати, кийим русуми, актёрлик маҳорати, кўргазмага янгилик киритгани, акробатик усуллардан фойдалангани ҳамда оёқ ва қўл билан берилган зарбаларнинг самараси каби мезонлар бўйича баҳоланди.

Жуфтлик баҳсларини баҳолашда икки нафар ҳарбий хизматчи қуролсиз ва қурол билан кўргазмали чиқиши ҳамда қўл жанги усулларини намойиш этиши, жангга янгилик ёки ўзига хослик киритгани ҳамда акробатик усулларни бажариши каби мезонларга эътибор қаратилди. Жамоаларнинг машқларни бажаришда синхрон тарзда, тез, аниқ ва тўхтовларсиз бажарганига қараб уларга қўйилган баллар юқорилаб борди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Иштирокчиларнинг барча намойишкорона чиқишларида ҳар хил турдаги тирик жонзотларга озор берувчи, ҳарбий хизматчи жонига хавф туғдирувчи амаллардан фойдаланилиши та’қиқланди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Якуний натижалар бўйича Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисм вакиллари биринчи ўринни, Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмнинг иккита жамоаси иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритди. Фахрли ўринларга сазовор бўлган жамоалар кубок, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Беллашувда ғолибликни қўлга киритган жамоа эндиликда Мудофаа вазирлиги миқёсида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичида ҳарбий округ шарафини ҳимоя қилиш учун йўл олади.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Мусобақада тутун чиқарувчи имитацион воситалардан фойдаланилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар