Сирдарё вилояти иссиқлик электр станциясида жами сиғими 2400 литрга тенг бўлган 12 та қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, қуёш сув иситиш қурилмалари иш бошлагач, корхона хўжалик эҳтиёжлари учун ишлатилаётган иссиқлик тизими ўчирилиб, тўлиқ захирага чиқарилган.
Мазкур қурилмалардан фойдаланиш ҳисобига корхона йилига 100 минг киловатт соат электр ва 300 Гкалл иссиқлик энергиясини тежаш имконига эга бўлади.
Изоҳ (0)