Дерматологларнинг фикрига кўра, 14 ёшдан бошлаб кўз атрофига намлантирувчи крем қўллашни бошлаш керак. Аммо деярли ҳеч ким бунга амал қилмайди. Wday нашри кўз остидаги шиш ва қора доғлардан тезда халос бўлишнинг 13 та усули билан бўлишди.
- Кечаси кўп сув ичиш тавсия этилмайди, бу, албатта, шиш пайдо бўлишига олиб келади.
- Кўз остидаги шиш ва доғларнинг асосий сабабларидан бири уйқусизликдир. Кечаси камида саккиз соат, қоронғи хонада телевизор ва мусиқасиз ухлаб олишга ҳаракат қилиш лозим.
- Кўпинча қора доғлар C витамини етишмаслиги туфайли пайдо бўлади. Унинг ўрни эрталаб янги сиқилган шарбат ва аскорбин кислотаси билан қопланиши мумкин.
- Кўпчилик эрталаб кўз остидаги қора доғ ва шишни муз бўлаклари бартараф этиши мумкинлигини билади. Шунингдек, минерал сув ва мойчечак дамламасидан ҳам фойдаланиш мумкин, бу восита нафақат косметик мақсадларда, балки уйғонишда ҳам ёрдам беради.
- Агар қўлда бодринг бўлмаса нима қилиш керак? Бунинг учун хом картошка думалоқ шаклда тўғралади ва кўзга 20-25 дақиқага қўйилади. Картошка ҳам муаммони бартараф этишга ёрдам беради.
- Агар кўзга сабзавот қўйиш ёқимсиз бўлса, гел ёки матоли патчни синаб кўриш керак. Патчларни кўз устига ярим соатга қўйиш мумкин. Агар процедура камида ҳафтасига бир марта такрорланса, унинг ижобий таъсирини дарҳол сезиш мумкин.
- Кўз атрофи учун махсус крем, гел ва зардоблардан фойдаланиш мумкин. Бу нафақат маҳсулотни бир текисда қўллашга, балки музлаткичда сақланса, терининг совишига ёрдам беради.
- Кўз учун мўлжалланган кремдан фойдаланиш учун бир нечта қоидаларни эсга олиш лозим. Шишни қўзғатмаслик учун уни кўз қовоғига эмас, балки орбитал суяк бўйлаб суртиш керак.
- Совитилган, юпқа тўғралган бодринг кўз атрофи шиши ва доғларидан халос бўлишнинг энг машҳур воситасидир.
- Эрталаб гўзаллик муолажаларига вақтингиз йўқми? Қаҳва ўрнига чой ичинг ва чой пакетини бир неча дақиқага кўзга қўйинг. Бу муолажа бошқа кўз касалликларини даволашда ҳам самаралидир.
- Тақдим этилган воситалардан ҳеч бири ёрдам бермаса, кўз остига консилер суртиб, шифокорга мурожаат қилишга шошилиш керак. Чунки кўз ости шиши турли касалликларнинг натижаси бўлиши мумкин.
- Агар кўз остидаги доғлар инсонга бутун умри давомида ҳамроҳ бўлса, унда уларни гиалурон кислотаси ёки косметик маҳсулотлар билан ниқоблаш тавсия этилади.
Изоҳ (0)