Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фарғона вилоятида Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1 миллиард сўмлик телефонларнинг мамлакат ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши режаси фош этилди. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Фарғона вилоят Божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилоят Божхона бошқармаси

Маълум бўлишича, вилоят Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Олтиариқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида фуқаро А. бошқарувидаги KIA русумли автомашина кузатувга олиниб, Олтиариқ тумани ҳудудида тўхтатилган.

Шундан сўнг автомашина холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Натижада мазкур автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 1 миллиард 4 миллион 450 минг сўмлик 500 дона телефон борлиги аниқланган.

Фото: Фарғона вилоят Божхона бошқармаси

Фото: Фарғона вилоят Божхона бошқармаси

Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 9 та ҳолатда умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион сўмлик жами 2 минг 700 дан зиёд уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар