«Реал» УЕФА Суперкубоги доирасида «Айнтрахт»га қарши баҳс учун Ҳелсинкига жўнаб кетди.
Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти қайдномага 25 та футболчини, жумладан, «қаймоқранглилар»нинг янги футболчилари Антонио Рюдигер ва Орельен Тчуамениларни киритди.
«Айтрахт» эса ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филип Костич учрашувда майдонга тушмаслигини маълум қилди. Сербиялик футболчи «Ювентус»га ўтиш учун музокараларда иштирок этмоқда.
«Реал» ва «Айтрахт» ўртасидаги баҳс 10 августдан 11 августга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.
Учрашувни Майкл Оливер бошчилигидаги англиялик ҳакамлар бошқаради. Унга VAR тизимида польшалик Томаш Квятковчки ёрдам беради. Мазкур ўйинда УЕФА тасарруфидаги мусобақаларда илк бор офсайдни аниқлайдиган яримавтомат тизимдан фойдаланилади.
Изоҳ (0)