«Барселона» трансфер ойнаси ёпилгунга қадар камида бир ҳужумчиси билан хайрлашмоқчи.
Ёзги трансферлар ойнасида Мемфис Депай ёки Пьер-Эмерик Обамеянг клубни тарк этади, дея хабар қилмоқда Фабрицио Романо.
Депай эркин агент мақомини олиш учун «кўк-анорранглилар» билан музокара олиб бормоқда. Нидерландия терма жамоаси футболчиси топ-клублардан бирига ўтмоқчи, ҳозирда Туриннинг «Ювентус» жамоаси ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда.
Мемфис 2021 йилнинг ёзида, Обамеянг эса қишки трансфер ойнасида «Барселона» сафига ўтган эди.
Аввалроқ каталонлар Мартин Брэйтуэйт билан хайрлашиш истагида экани, бироқ футболчи кетишни истамаётгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ёзда «Бавария» форварди Роберт Левандовскини 50 миллион евро эвазига сотиб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)