Гампер Кубоги доирасида «Барселона» Мексиканинг «Пумас» клуби билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Роберт Левандовски ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Педри каталонияликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 10-дақиқада Усмон Дембеле ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 19-дақиқада Педри дублни расмийлаштирди.
Иккинчи бўлим бошида Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. 84-дақиқа Френки де Йонг учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа «кўк-анорранглилар» кетма-кет 10-бор Гампер Кубоги совринига эга чиқди.
Гампер Кубоги
7 август, шанба
«Барселона» — «Пумас» 6:0
Голлар: 1:0 – Левандовски (3), 2:0 – Педри (5), 3:0 – Дембеле (10), 4:0 – Педри (19), 5:0 – Обамеянг (49), 6:0 – де Йонг (84).«Барселона»: тер Стеген (Пеня, 61), Бальде (Альба, 46), Гарсия (Пике, 46), Араухо (Кунде, 61), Роберто (Дест, 61), Бускетс (Нико, 46), Гави (Кессиэ, 46), Педри (де Йонг, 46), Дембеле (Обамеянг, 46), Рафинья (Фати, 46), Левандовски (Депай, 60).
Изоҳ (0)