Футбол бўйича Туркия чемпионатининг 1-турида «Фотиҳ Карагюмрюк» жамоаси 7 август, якшанба куни «Аланяспор»ни қабул қилди.
Андреа Пирло қўл остидаги жамоа 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мазкур учрашувда ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров «Фотиҳ» сафида дебютини ўтказди. Асосий таркибда тушган Шукуров 87-дақиқада захирага олинди.
Шу тариқа Туркия Суперлигасида илк бор ўзбекистонлик футболчи дебют қилди. Бунга қадар Ўзбекистон вакили Туркия олий дивизионида тўп сурмаганди.
Шукуров 2022 йилги ёзги трансфер ойнасида «Шаржа»дан «Фотиҳ Карагюмрюк» сафига ўтганди.
Изоҳ (0)