Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаларининг 10-турдаги рақиблари маълум бўлди.
9-турда Арманистонни мағлуб этиб, якка пешқадамга айланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кейинги турда Ҳиндистон-2 жамоаси билан куч синашади. Беллашув 8 август куни ўтказилади.
Ҳиндистоннинг иккинчи жамоаси умумий жадвалда иккинчи ўринда бормоқда. Мазкур турдаги ғалаба орқали Ўзбекистон чемпионлик масаласини деярли ҳал қилади. Олимпиадада жами 11 та тур ўтказилади.
9-турдан кейин 49-поғонада бораётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 10-турда Парагвайга қарши дона суради.
Изоҳ (0)