Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидан оқиб ўтувчи жанубий катта Фарғона каналига беда пресслари ортилган «ЗИЛ» юк машинаси тушиб кетди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат ҳайдовчининг эхтиётсизлиги сабаб бошқарувни йўқотиши оқибатида юз берган. ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғоввос қутқарувчилари томонидан беда пресслари ва махсус кран ёрдамида юк машинаси олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва жароҳатланганлар йўқ.
Изоҳ (0)