Жиззах вилоятининг Фориш туманида Isuzu юк машинаси ва Nexia-2 га тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Жиззах МТРКнинг «Диёр янгиликлари» информацион дастурида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 5 август куни соат 07:00 лар атрофида Фориш тумани ҳудудидан ўтган 4Р-36 Жиззах—Фориш—Қизилча автомобиль йўлининг 46-километрида юз берган. Жиззах–Фориш йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси (1976 йилда туғилган) ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Nexia-2 ни уриб юборган.
Оқибатда Нехи-2 ҳайдовчиси ва унинг 4 нафар йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)