Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Наманган вилоят мусиқали драма театрида 91-мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Янги мавсум «Ибрат» тарихий драмаси премьераси билан бошланди. Наманганлик ижодкор Нурулло Аббосхон қаламига мансуб мазкур драмада улуғ маърифатпарвар Исҳоқхон тўра Ибрат ҳаётининг фожиали қирралари акс этган.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Асар кекса Исҳоқхон тўра Ибратнинг тергов жараёнлари билан бошланади. Сўроқ-саволлар давомида у ўтмиши ҳақида сўзлаб, янги мактаб очишдаги қийинчиликлар, чет элларга сафарлар, Наманганга илк матбаа дастгоҳларини олиб келиниши, маслакдош жадидлар билан учрашувларни ёдга олади.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Драма Исҳоқхон тўранинг ўғли Аббос билан ҳибсхонада кўриши, ота-боланинг ўлимга ҳукм этилиши ва бу зўриқишларга чидай олмаган терговчининг жонига қасд қилиши билан якунланади.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Драма бошидан охиригача кишини ҳаяжонда тутиб туради. Унинг мазмуни ва актёрлар маҳорати томошабинларга маъқул келганини спектакль якунида янграган олқишлардан ҳам пайқаш қийин эмасди.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Театр мутасаддиларининг билдиришича, жамоа янги мавсумда Қирғизистоннинг Ўш академик ўзбек театри билан ҳамкорликда «Манас ўғли Семетей» спектаклини саҳналаштириш ва уни Наманган ҳамда Ўшда томошабинларга тақдим этишни ҳам режалаштирмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Мавзуга доир: Наманганда «Ибрат» фильмининг мамлакатдаги илк намойиши бўлиб ўтди

Изоҳ
Асосий янгиликлар