Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Андижон вилояти Избоскан туманида 62 ёшли фуқаро уйида марихуана сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: myloview.ru

Фото: myloview.ru

Қайд этилишича, вилоят миқёсида ўтказилаётган «Қорадори—2022» кенг қамровли профилактик тадбири 2-босқич давомида 3 август куни Избоскан тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг «Жаҳонобод» МФЙ Лолазор кўчасида яшовчи фуқаро уйи кўздан кечирилган.

Жараён давомида унинг хонасидаги шкаф устида қора рангли целлофан пакетда (мазкур иш бўйича тайинланган суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра) соф вазни 105 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётгани аниқланган.

Маълумот учун, ушбу фуқаронинг миллати ўзбек, маълумоти ўрта бўлиб, 4 нафар фарзанди бор, мавсумий ишчи ҳисобланади. У муқаддам қуйидаги жиноятларни содир этган:

  • 1994 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан;
  • 2004 йилда кодекснинг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 3-қисми билан;
  • 2012 йилда 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан судланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар