• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    Ўзбекистонда ипотекага уй сотиб олиш: шартлар ва талаблар ҳақида асосий маълумотлар ва шахсий тажриба

    Ипотека — бу кўчмас мулкни сотиб олишга мўлжалланган кредит. У билан уй-жой сотиб олиб, пулини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин.

    Банклар ўз мижозларининг эҳтиёжларини қондиради ва фуқароларнинг турли тоифалари учун махсус дастурлар ишлаб чиқади. Давлат эса имтиёз ва субсидиялар шаклида қўллаб-қувватлайди.

    Ипотеканинг моҳияти, афзаллик ва камчиликлари қандай, ипотека кредитини қандай олиш мумкин? Буларнинг барчаси «Дарё» шарҳида.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ипотеканинг қандай турлари бор?

    Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича фоизлар уларнинг пул манбаларига қараб фарқланади:

    1. Банкларнинг ўз маблағлари;
    2. Молия вазирлиги томонидан банкларига ажратиладиган маблағлар;
    3. Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари.

    Ушбу турдаги ипотекаларнинг шартлари ва ставкалари турлича. Масалан, банклари ўз ҳисобидан ажратаётган кредитларда фоиз ставкалари юқорироқ — 22-26%.

    Давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган кредит ставкалари эса 17-19% ни ташкил қилади.

    Бундан ташқари, давлат ипотекаси доирасида субсидиялар олиш мумкин.

     

    Яна бир катта фарқ — ставкаларнинг ўзгариши. Агар Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилса, янги тартиб доирасида ажратилган кредитлар бўйича ставка ҳам мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

    Масалан, икки томон ўртасида янги тартиб доирасида шартнома тузилган вақтда, фоиз ставкаси йиллик 18% қилиб белгиланган. Ўша куни Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси 14% миқдорда бўлган.

    Маълум муддатдан сўнг, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси 1% га пасайиб, 13% этиб белгиланса, шу санадан бошлаб, мижоз олган ипотеканинг фоиз ставкаси ҳам йиллик 17% дан ҳисоблаб борилади. Кредитни қайтариш жадвали ҳам қайта расмийлаштирилади.

    Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан берилган кредитлар бундан мустасно.

    Ипотекани кимлар олиши мумкин?

    Асосий мезонлар:

    • 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши;
    • оилавий даромади ўртача 10 млн сўмдан ошмаслиги (1 ойда) ҳамда камида 6 ой давомида доимий даромадга эгалиги;
    • қарз бўйича ойлик тўловнинг оилавий даромадга нисбати 50 фоиздан ошмаслиги;
    • аввал олинган қарзлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги йўқлиги ва охирги 12 ой ичида 30 кундан ортиқ муддатга тўланмаган қарздорликка йўл қўйилмаганлиги;
    • қарз олувчида ва унинг турмуш ўртоғида банкдан қарздорлиги йўқлиги.

    Қандай ҳужжатлар керак?

    •  Кредит ажратилиши юзасидан ариза;
    •  қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг паспорт нусхаси;
    •  уларнинг (агар мавжуд бўлса) даромадлари ҳақидаги маълумотнома:
    •  уй-жой қурган пудрат ташкилоти билан квартирани сотиб олиш тўғрисида тузилган шартнома;
    •  сотиб олинаётган уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қандай харажатлар қилиниши керак?

    Турар-жой кредитларини олиш жараёнида мижоздан қуйидаги харажатлар талаб этилади:

    • нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар;
    • квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари;
    • суғурта қилиш бўйича харажатлар.

    Ипотека қандай шартлар билан берилади?

    Марказий банкнинг «Банк хизматлари» порталидаги маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 20 та банк ипотека кредитини таклиф этади.

    7 дан 17 % ставкасигача ипотека қарзларини берувчи банклар рўйхати ва шартлари

    Қишлоқ Қурилиш банк — 7-14 фоиз ставкаси асосида 20 йил муддатга 257,4 миллион сўм миқдоргача ипотека маблағини ажратилади.

    • Бошланғич бадал мулк қийматининг 10% миқдорида тўланади.
    • Имтиёз даври бир йил.
    • Таъминот суммаси — 125%

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ипотека банк — 416,5 миллион сўмгача 17% ставкаси асосида 240 ой муддатга берилади.

    • Бошланғич бадал мулк қийматининг 15% миқдорида тўланади.
    • Имтиёз даври — 6 ой.
    • Таъминот суммаси айнан кўрсатилмаган.

    Халқ банки — 17% ставкаси асосида 20 йилга 416,5 миллионгача «Аёлларга кўмак» кредитини ажратади.

    • Бошланғич бадал мулк қийматининг 15% миқдорида.
    • Имтиёз даври — 6 ой.
    • Таъминот суммаси мулк қийматининг 125% миқдорида.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Orient Finans bank — 17% ставкаси асосида 20 йил муддатга 416,5 миллион ажратади.

    • Бошланғич бадал мулк қийматининг 15% дан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
    • Имтиёз даври 6 ой.
    • Таъминот суммаси — мулк қийматининг 117 фоиздан кам бўлмаган миқдорда.

    ҚҚБнинг «Янги тартиб асосида ипотека кредитлари» 17% ставка асосида миқдори 416,5 миллионгача бўлган сумма 20 йил муддатга берилади.

    • Бошланғич бадал — 15%
    • Имтиёз даври — 6 ой
    • Таъминот суммаси — 125 фоизгача.

    Халқ банки — 17% ставкаси асосида 20 йил муддатга 416,5 миллион сўмгача «Фаровон ҳаёт» кредитлари берилади.

    • Бошланғич бадал — 15%
    • Имтиёз даври 6 ой
    • Таъминот суммаси мулк қийматидан 125% миқдорда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    18 дан 28 % ставкасигача қарз берувчи банклар рўйхати ва шартлари

    Алоқа банк — 17-18 фоиз ставкаси асосида 416,5 миллион сўмгача 20 йил муддатга берилади.

    • Бошланғич бадал мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида.
    • Имтиёз даври 6 ой.
    • Таъминот суммаси аниқ кўрсатилмаган.

    Агробанк — 17-18% ставкаси асосида 20 йил муддатга 416,5 миллион сўмгача «Янги уйларга ипотека кредити (бирламчи бозор)»ни ажратади.

    • Бошланғич бадал — 15%
    • Имтиёз муддати — 6 ой
    • Таъминот суммаси мавжуд, лекин кўрсатилмаган.

    Саноат Қурилиш банки — 17-18% ставкаси асосида 416,5 миллион сўмгача 20 йил муддатга берилади.

    • Бошланғич бадал мулк қийматининг 15 фоизи миқдоригача эти белгиланган.
    • Имтиёз даври 6 ойгача.
    • Таъминот суммаси мавжуд, лекин кўрсатилмаган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўзбекистон Миллий банки (НБУ) — 18% ставкаси асосида 20 йил муддатга берилади. Миқдори — 416,5 миллион сўмгача.

    • Бошланғич бадал мулк қийматидан 15%
    • Имтиёз даври — 6 ой
    • Таъминот суммаси мавжуд, лекин кўрсатилмаган.

    Ипотека банк — 252 ой муддатга 22 Фоиз ставкаси асосида 416,5 миллион суммагача ажратади.

    • Имтиёз даври — 18 ой
    • Бошланғич бадал — 26%
    • Таъминот суммаси мавжуд, лекин аниқ кўрсатилмаган.

    Тенге банк — 22,9-23,9 фоиз ставкалари асосида 640 миллион сўм 15 йилгача муддатга берилади.

    • Бошланғич бадал — 25% дан бошланади
    • Имтиёз даври мавжуд эмас
    • Таъминот суммаси — 125%

    Ориент Финанс банк — 22-25% ставкаси асосида 20 йил муддатга чегараланмаган миқдорда қарз ажратади.

    • Бошланғич бадал — мулк қийматидан 20% дан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
    • Имтиёз даври — 3 ой
    • Таъминот суммаси 125 фоиздан кам бўлмаган миқдорда.

    Зираат банк — 24% ставкаси асосида 900 миллион сўмгача 61-84 ой муддатга беради.

    • Бошланғич бадал 25 фоиз.
    • Имтиёз даври мавжуд эмас.
    • Таъминот суммаси — 125%.

    Миллий банк (НБУ) — 12-24 фоиз ставкалари асосида 675 миллион сўмгача маблағни 10 йил муддатга беради.

    • Бошланғич бадал 25%.
    • Имтиёз даври — икки йил.Таъминот суммаси кўрсатилмаган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    ИнФин банк — 24,99% ставкаси асосида 10-15 йил муддатга 1 млрд 155 млн сўмгача бўлган суммани тақдим этади.

    • Бошланғич бадал 26%
    • Имтиёз муддати мавжуд эмас
    • Таъминот суммаси — 125%

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Турон банк — 26 фоиз ставкаси асосида 810 миллион сўмни 10 йил муддатга беради.

    • Бошланғич бадал — 25%
    • Имтиёз даври — 12 ойгача
    • Таъминот суммаси — 125%

    Давр банк — 28% ставкаси асосида уй нархининг 85% гача миқдорини 120 ой муддатга беради.

    • «Ипотека уй-жой кредити»нинг бошланғич бадали бирламчи ва иккиламчи уй нархидан келиб чиқиб, 15% белгиланган.
    • Имтиёз даври мавжуд эмас.
    • Таъминот суммаси — ажратилган маблағнинг 140% миқдорида.

    Фото: Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: Дилруҳ Исомиддинова

    Юқорида келтирилган кредитларнинг барча турида қарзлар ҳар ой муддатда тўлаб борилади.

    Қуйидаги намуна шаблон орқали ипотекаларни ҳисоблаш мумкин:

    • Субсидиялаштирилган ипотека кредити калкулятори
    • Тижорат ипотека кредити калкулятори

    Шахсий тажриба

    Ипотека кредитидан фойдаланаётган 20 ёшли Оғабек Самисов шахсий тажрибаси билан бўлишди.

    Биринчи босқич — уй олиш ғояси ва маълумот тўплаш

    Тошкент шаҳридан уй олишни анчадан буён режалаштириб юрардим. Пойтахтдаги уйларнинг ҳар қайсиниси — эскилари ҳам, янгилари ҳам қиммат экани эса барчага маълум.

    Озгина йиққан пулим бор эди. Тошкентдаги қурилиш компанияларидан бирида бошланғич тўлови йиққан пулимга мос янги уй қурилаётгани ҳақида хабар топдим.

    Аввалига, бошланғич тўлов қилиб, кейин кредити орқали тўлаш керак эди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Банк ажратган фоизли қарз муддати 20 йилгача экани ҳам маъқул келди.

    Уй олиш бўйича маълумотларнинг барчасини ўша қурилиш компаниясининг ўзи берган. Банкка бориб маълумот йиғиб ўтиришга ҳожат қолмаган.

    Иккинчи босқич — зарур ҳужжатлар тўплаш ва уйни банд қилиш

    Мен уй олган қурилиш компанияси бир банк билан ҳамкорликда ишлашини айтди.

    Зарур ҳужжатлар борасида эса менга қурилиш компаниясининг масъул ходими кўмаклашди.

    Аввалига ўзимни ва менга кафил бўлган шахсининг паспорт маълумотларини ташлаб бердим.

    Кейин у текширтириб, расмий маошларимиз банклар ажратадиган турар жой учун фоизли қарз олишга етарли эканини айтди. Шундан сўнг қурилиш компанияси тақдим этган айрим ҳужжатларни тўлдириб бердик.

    Уйни банд қилиш учун 3 миллион сўм тўлаганимдан кейин 3 кун ичида банкка уйнинг бошланғич бадалини тўлашим кераклигини айтишди.

    Учинчи босқич — бошланғич бадал ва суғурта тўловлари

    Банкнинг марказий офисида тўловни амалга оширдим. Ўша куннинг ўзида филиалига бориб, кредит бўлимига учрашдим ва зарур ҳужжатларни тўлдирдик.

    Шунингдек, суғурта пулини ҳам ўша ерда тўладим. Икки кундан кейин суғуртага оид ҳужжатларни олиб кетгани бордим.

    Белгиланган суммани 20 йил давомида тўлаб бораман. Ҳозирча 20 фоиз ставкаси асосида тўлов қилинади.

    Уйнинг кадастри чиққач, 17 фоизга тушиб, ойлик тўлов ҳам камаяр экан.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Уйнинг бошланғич тўлови, брон қилиш ҳамда суғуртаси билан умумий 65—70 млн тўладим.

    Турар-жой кредитларининг қулайлик ва камчиликлари

    Ҳар қандай ҳолатда ҳам банкдан фоизли қарз асосида уй ол олиш қулай деб ўйлайман. Агар мижознинг Тошкент шароитида яхши даромадли иши бўлса, бемалол тўлаб, қутилиши мумкин.

    Ҳар ойнинг маълум санасида белгиланган тўлов қилинади. Зарур маълумотларни эса исталган вақтда банкдан аниқлаштириб олиш мумкин.

    Ҳозирча, менга маъқул.

    Агар уйни тўлиқ тўлов қилиб олиш имкони бўлмаса, турар-жой учун ажратиладиган кредитлардан фойдаланиш, менимча яхши ечим. Бироқ, бу вақтда бошқа қарзларингиз бўлмагани маъқул.

    Яна бир жиҳати бор. Масалан, кўпчилик «20 йил пул тўлаш қийин, бу катта суммага айланиб кетади, 20 йил давомида даромадингизнинг асосий қисмини банкка тўлаб, қийналиб қолиш эҳтимоли бор», деб ўйлаши мумкин.

    Бироқ, бугунги кунда топаётган даромадимиз 6 ой, 1 йилдан кейин ошади, қарз суммаси эса ўзгармайди. Ёки инфляция ҳисобига сўмнинг қадри тушиб кетиши ҳам мумкин.

    Яъни, қандайдир 5-6 млн маълум муддатдан кейин ҳозирги 2-3 миллионга тенг бўлиб, топаётган даромадимизнинг бир қисмига айланиб қолиши мумкин.

    Дастлабки 3 йил қийин бўлиши табиий. Лекин инсон ўз эҳтиёжлари учун ўзи ҳаракат қилиши керак.

     

    Мавзуга доир:

    • Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар энди субсидия асосида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ҳам сотиб олиши мумкин
    • Уй сотиб олиш, уларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўлаш тартиби ўзгартирилмоқда
    • 40 миллион сўмгача субсидия: Қандай қилиб кам фоизли ипотека кредитларини олиш мумкин?
    • Ўзбекистонда ярим йилда 36,4 мингта одамга 6,5 трлн сўм ипотека кредитлари ажратилган
    27.07.2022, 08:09   Изоҳ (0)   78155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон хорижий қимматли қоғозларни сотиб олишни бошлади. Бу нега қилинмоқда ва нима беради?

    21.07.2022, 20:58

    Янги «GAP» — IT соҳада аёллар клуби ишга туширилди

    21.07.2022, 11:55

    Ўзбекистонда Эроннинг «инновациялар уйи» очилади

    21.07.2022, 10:54

    Malibu аукционда бошланғич нархидан 70 баробар қимматга сотилди

    20.07.2022, 14:10

    Январдан бери Ўзбекистон банкоматларидан қанча нақд пул ечиб олингани маълум бўлди

    19.07.2022, 18:17

    Йил бошидан бери Ўзбекистон банклари орқали 316,3 трлн сўм нақд пул айланган — Марказий банк

    19.07.2022, 15:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уй шароитида тайёрланадиган 4 та энг мазали музқаймоқ рецепти

    Лайфстайл | 16 май, 11:55

    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

    Реклама | 16 май, 10:30

    Трамп БАА билан 200 млрд долларлик битим имзолади 

    Дунё | 16 май, 11:43

    Англияда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш авжида: пойгада “Челси”, “Сити”, Арсенал” ва яна 3 жамоа бор

    Спорт | 16 май, 11:21

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 17 май куни ёмғир ёғади

    Ўзбекистон | 16 май, 11:16

    Японияда 5 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 16 май, 11:01

    “Онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга қандай янги тушунчалар киритилди? Бу нима беради?

    Ўзбекистон | 16 май, 10:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.