Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фуқаро тақиқланган модда билан ушланди. Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати хабар берди.
2 август куни соат 22:10 да Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Ўзбекистон» блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи — 1991 йилда туғилган Қ.З. бошқарувидаги Matiz тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилган.
Шунда салондан 1 дона гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Қ.З. ва топилган модда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга топширилган.
Изоҳ (0)