«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Турин клубида давом эттириши мумкин.
SportItalia нашрининг хабар қилишича, ўзбекистонлик футболчига айни вақтда «Торино» асосий даъвогар бўлиб турибди.
Турин клубининг асосий марказий ҳужумчиси Андреа Белотти эркин агент мақомида жамоани тарк этди. «Торино» ҳозирда ҳужумчи қидирмоқда.
Аввалроқ Шомуродовга «Болонья», «Вулверҳэмптон», «Сассуоло» ва «Ал-Ҳилол»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Шомуродов 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнасида 18 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтганди. У «бўрилар»сафида жами 40 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва олтита голли узатма амалга оширди.
Изоҳ (0)