«Барселона» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Лондонга қайтиши мумкин.
Журналист Фабрисио Романинг маълум қилишича, «Челси» футболчини харид қилиш имкониятларини чамаламоқда. «Аристократлар» аллақачон ҳужумчининг вакиллари билан боғланган, бироқ ҳозирча «Барселона»га расмий таклиф билан чиқмаган.
Габонлик футболчи 2022 йил январь ойида «Арсенал»ни тарк этиб, «Барселона»га қўшилган. Ортда қолган мавсумда Ла Лигада 17 та ўйинда иштирок этиб, 11 та голга муаллифлик қилган.
Аввалроқ каталонлар «Бавария» форварди Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олганди.
Изоҳ (0)