Футбол бўйича Европа Суперкубогига ҳакамлар тайинланди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати маълум қилди.
«Реал Мадрид» ва «Айнтрахт» ўртасидаги учрашувни Майкл Оливер бошчилигидаги англиялик ҳакамлар бошқаради. Унга VAR тизимида польшалик Томаш Квятковчки ёрдам беради.
Мазкур ўйинда УЕФА тасарруфидаги мусобақаларда илк бор офсайдни аниқлайдиган яримавтомат тизимдан фойдаланилади.
Чемпионлар Лигаси ғолиби ва Европа Лигаси соврини соҳиби 10 август куни Хелсинкида ўзаро баҳс олиб боради. Ўйин 11 августга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Изоҳ (0)