Америкалик голфчи Тайгер Вудс Саудия Арабистони молиялаштирадиган ЛИВ Голф мусобақасида иштирок этишдан бош тортди.
Мусобақада иштирок этиши учун Вудсга 700—800 миллион доллар таклиф қилинган. Бу хабарни жаҳон рейтингида собиқ етакчилардан бири Грег Норман тасдиқлади.
LIV Golf сериясини валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ас-Сауд бошчилигидаги Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси молиялаштиради.
Вудс ушбу мусобақада иштирок этишга рози бўлган ўйинчиларни бир неча бор танқид қилган. Саудия Арабистони томондан Тайгерга қачон таклиф жўнатилгани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг айни вақтдаги ҳукумати ва раҳбарлари турли халқаро ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқларини бузишда айбланиб келади.
Изоҳ (0)