«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Криштиану Роналдунинг «Райо Вальекано»га қарши баҳс якунига етмасдан стадионни тарк этганидан норози бўлди.
Португалиялик ҳужумчи мавсумолди йиғини доирасидаги ўртоқлик ўйинининг танаффус вақтида захирага олинди. Бу Роналду учун тен Ҳаг қўл остидаги илк ўйин эди. Шундан сўнг Криштиану ўйин якунланмасидан «Олд Траффорд»ни тарк этган.
«Буни, албатта, қабул қила олмайман. Бу номақбул иш. Гапларим ҳамма учун тегишли.
Биз бир жамоамиз, барча ўйин охиригача қолиши лозим», — дейди мураббий.
Роналду манкунианликларнинг мавсумолди йиғини доирасидаги бешта ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборди. Ушбу ўйинларда «қизил иблислар» 3 та ғалабага эришди, битта дуранг ва битта мағлубият қайд этди.
Изоҳ (0)