«Интерфакс» нашрининг хабар беришича, расмий Пхеньян АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифини кескин қоралади ва буни Вашингтоннинг бошқа давлат ички ишларига қўпол аралашуви, деб атади.
Ҳозирги вазият шундан далолат берадики, айнан АҚШнинг ички ишларга қўпол аралашуви ва уларнинг қасддан олиб бораётган ҳарбий-сиёсий провокацион фитналари минтақада тинчлик ва хавфсизликни бузишнинг асосий манбаи ҳисобланади», — деди Шимолий Корея ташқи ишлар Вазирлиги вакили, давлат ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотда.Ташқи ишлар вазирлиги, «Тайван Хитойнинг ажралмас қисми, Тайван масаласи эса Хитойнинг ички иши» ҳамда ташқи кучларнинг мамлакат ички ишларига аралашувига қарши чоралар кўриш «суверен давлатнинг табиий ҳуқуқи» эканини таъкидлаган.
«Биз Тайван масаласига ташқи кучларнинг аралашувини қоралаймиз, Хитой ҳукуматининг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилиш тарафдори бўлган адолатли позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз», — дейилади ТИВ хабарида.Шунингдек, АҚШнинг «Хитой тараққиёти ва кучайишига тўсқинлик қилиш»га уринишлари барибир муваффақиятсизликка учрайди, дея хулоса қилди вазирлик.
Изоҳ (0)