• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин ядро урушини ҳеч қачон бошлаш керак эмаслигини айтди. БМТ бош котиби дунё ядровий ҳалокатдан бир қадам нарида тургани ҳақида огоҳлантирди

    1 август куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани имзолаган мамлакатларнинг Х конференцияси бошланди. 2020 йилдан буён ушбу конференция коронавирус пандемияси туфайли бир неча марта кейинга сурилган эди. У 26 августгача давом этади, деб ёзади Meduza.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Конференциянинг очилишида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш дунё «совуқ уруш авжига чиққан даврлардан буён мисли кўрилмаган ядровий хавф» билан юзлашганини айтди.

    «Шу пайтгача бизнинг жудаям омадимиз келди. Бироқ омад — стратегия эмас. Ва ядровий зиддиятга айланиб бораётган геосиёсий кескинликдан ҳимоя ҳам эмас. Бугун инсоният ядровий йўқ қилинишдан бир қадам узоқликда турибди», — деди Гутерриш. У мамлакатларни инсоният ядро қуролидан холи бўлган дунёга қараб боришига чақирди.

    АҚШ, Франция ва Буюк Британия конференцияда тақдим этилган қўшма баёнотида Россияни «ядро мавзусидаги асоссиз гаплар»дан фойдаланганликда айблади.

    «Россиянинг Украинага қарши провокация қилинмаган ва ноқонуний бўлган тажовузкор урушидан кейин биз Россияни ядро мавзусидаги масъулиятсиз ва хавфли гапларни ва хатти-ҳаракатларни бас қилиб, ўз халқаро мажбуриятларини бажаришига чақирамиз. Ядро қуроли, токи мавжуд бўлиб турар экан, мудофаа мақсадларида хизмат қилиши, тажовузкорликни тийиб туриши ва урушнинг олдини олиши керак. Биз ҳарбий мажбурлаш, қўрқитиш ва товламачилик учун ядро қуролини қўллаётган ёки қўллаш билан таҳдид қилаётганларни қоралаймиз», — дейилади баёнотда.

    Россия президенти Владимир Путин, ўз навбатида, конференция иштирокчиларига мурожаатида ядро урушида ғолиблар бўлмаслигини ва уни бошлаш керак эмаслигини таъкидлади.

    «Шартномага аъзо давлат ва унинг депозитарийларидан бири сифатида Россия Шартнома сўзларига ва руҳига риоя қилади. Бизнинг АҚШ билан тегишли қурол-яроғларни қисқартириш ва чеклаш бўйича икки томонлама келишувларимиз доирасидаги мажбуриятларимиз ҳам тўлиқ бажарилган. Ядро урушида ғолиблар бўлмайди ва уни ҳеч қачон бошламаслик кераклигидан келиб чиқиб, дунё ҳамжамиятининг барча аъзолари учун тенг ва бўлинмас хавфсизликни ёқлаб чиқамиз», — дейилади мурожаатда.

    АҚШ президенти Жо Байден алоҳида баёнотида Россияни, шунингдек, Хитойни улар ядровий қурол-яроғларни чеклашга содиқлигини намойиш қилишга чақирди. Байденнинг сўзларига кўра, СНВ-3 (Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисида Россия ва АҚШ ўртасида 2010 йилда тузилган шартнома) муддати 2026 йилда тугаши туфайли, Россия ядровий қуролларни қисқартириш ҳақидаги икки томонлама келишувни узайтиришга тайёрлигини кўрсатиши керак.

    Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Байденнинг таклифини изоҳлар экан, америкаликлар стратегик хавфсизлик мавзуси билан «эмаклаб келгани»ни айтди. «Байден, гўёки, совуқ уруш даврида ҳам СССР ва АҚШ хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиб, муросага келгани ҳақидаги гапни ўзи истар-истамас айтди. Ва 2026 йилда муддати тугайдиган СНВ-3 ўрнига янги шартнома кераклигини таъкидлади. Буларнинг барчаси, албатта, яхши. Шунга қарамай, яна бир марта айтиб ўтаман. Ҳозир вазият совуқ уруш давридагидан анча ёмонроқ. Анчагина! Ва бунга биз айбдор эмасмиз. Ва асосий гап эса… Умуман, у бизга керакми? Дунё ҳозир умуман бошқача», — деб ёзди Медведев.

    Мавзуга доир:

    • Жанубий Корея президенти КХДР исталган вақтда ядро синови ўтказиши мумкинлигидан огоҳлантирди
    • АҚШ ва Эрон делегациялари Доҳадаги музокараларда ядро битими бўйича келиша олмади
    • Шимолий Корея АҚШни Европа ва Осиёда ядро уруши хавфини яратишда айблади

    02.08.2022, 18:20   Изоҳ (0)   8972
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Украинанинг «Азов» полкини террорчи ташкилот деб эълон қилди

    02.08.2022, 18:01

    АҚШ қандай шароитда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинди

    02.08.2022, 16:51

    Россия Британиянинг 39 фуқаросига қарши санкциялар киритди. Улар орасида собиқ бош вазир ва 12 нафар журналист бор

    02.08.2022, 16:47

    Ерга Марс юзасининг ноодатий сурати юборилди (фото)

    02.08.2022, 16:40

    Байден Украинага 550 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини маъқуллади

    02.08.2022, 16:07

    АҚШда Капитолийга қилинган ҳужум иштирокчиси 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    02.08.2022, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.