Mars Reconnaissance Orbiter космик аппарати Ерга Марс юзасининг янги суратларини жўнатди. Улар NASA сайтида эълон қилинган.
NASA Қизил сайёранинг шимолий яримшаридаги Гамбоа кратерида ҳосил бўлган қумтепалар суратларини чоп этди. Қайд этилишича, уларга махсус ишлов берилган ва атрофдан ажратиб кўрсатиш учун тепаликлар кўк рангга бўялган.
Бундан ташқари, олимлар шу тарзда Марс юзасининг хусусиятларидаги контрастга диққатни қаратмоқчи бўлган — бу тарзда тасвирни қайта ишлаш Марсдаги геологик ва атмосфера жараёнларини яхшироқ тушуниш имконини беради.
Олимларнинг таъкидлашича, энг кичик қум тизмаларини бир неча метр масофа ажратиб туради, аммо улар гуруҳ бўлиб бир-биридан тахминан 10 метр масофада жойлашган катта қум тўлқинларини ҳосил қилади. Ушбу қум қатламлари кўк рангга бўялгани сабабли олимлар турли ўлчамдаги тепаликларнинг ўзига хос хусусиятларни осонроқ пайқаши мумкин.
Қум тепаликларининг ўзига хос хусусиятлари туфайли олимлар ушбу тепаликлар пайдо бўлган вақтда шамол қайси йўналишда эсганини аниқлай олади.
Изоҳ (0)