Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларида меҳнатга жалб этилган маҳкумларнинг колониялардаги иш стажини уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ушбу ҳужжат озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга жазони ўташ шароитларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, меҳнатга жалб этилган маҳкумларнинг колониялардаги иш стажини умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартибини жорий этиш ҳамда маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганини белгиловчи қатъий мезонларни белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан манзил-колонияларда Ўзбекистоннинг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, Солиқ кодекси ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Яъни жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган маҳкумларнинг ҳуқуқ доираси кенгайтирилиб, халқаро ҳуқуқ нормалари билан мувофиқлаштирилмоқда.

Шу билан бирга, маҳкумларга рағбатлантириш, муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш чораларини кўриш учун асос бўладиган маҳкумнинг тузалиш йўлига ўтганини баҳоловчи аниқ мезонлар белгиланяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк