Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон—Озарбайжон—Туркия» форматидаги биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Туркия делегацияси таркибида учрашувда савдо вазири Меҳмет Муш ҳамда транспорт ва инфратузилма вазири Одил Қораисмоилўғлу ҳам иштирок этди.
Олий даражада эришилган келишувлар доирасида мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)