Япониянинг Фукуи префектурасидаги «Михама» атом электр станциясининг учинчи реактори таркибида радиоактив элементлар бўлган сув сизиб чиқди. Бу ҳақда АЭС оператори Кансаи Electric Power компаниясига таяниб, ОАВ хабар берди.
Сув оқиши учинчи реакторнинг қувват блокида содир бўлган. Компания бу ҳодиса атроф-муҳитга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини даъво қилмоқда. Реактор 40 йилдан буён хизмат кўрсатмоқда.
Аввалроқ Хитойнинг «Тайшан» АЭСда радиация даражаси ошгани, Лукашенко Беларусда иккинчи АЭС қуришга рухсат бергани, Франция, Польша ва яна беш мамлакат атом энергетикасини ёқлаб чиққани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Макрон Францияда 2050 йилгача камида 6 та АЭС қуриш режасини эълон қилди
Изоҳ (0)