• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Россия ва Украина ўртасидаги дон келишуви глобал очликнинг олдини оладими?

    22 июль куни тинимсиз музокаралар остида Украина ва Россия ўзаро битимга эриша олди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва Туркия ёрдами билан улар Россия кучлари томонидан блокада қилинган Қора денгиздаги Украина портларини озиқ-овқат экспорти учун қайта очишга келишиб олди. 

    «Дарё» икки давлат ўртасидаги дон битими глобал очликка қанчалик таъсир қилишини таҳлил қилди.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш келишувни «Қора денгиздаги маёқ» деб атади. Унинг фикрича, бу 50 миллион одамни очарчилик ёқасига олиб келган глобал озиқ-овқат инқирозини юмшатади. 

    Бироқ битим эълон қилинганидан бир кун ўтиб, Россия ракеталари Украинанинг порт шаҳри Одессага зарба берди. 

    26 июль куни маҳаллий расмийлар яна шундай ҳужумлар ҳақида хабар берди. Шартнома амалга ошириладими? Ва агар шундай бўлса, бу очликни енгиллаштирадими?

    Келишув назарий жиҳатдан Украинага ҳар ой тахминан 5 миллион тонна озиқ-овқат экспорт қилиш имконини бериши керак. 

    Ҳозирда мамлакат қуруқлик ва Дунай дарёси бўйлаб 2 миллион тонна экспорт қилмоқда, бу иккаласи ҳам Қора денгизга қараганда анча чекланган йўналишлар ҳисобланади. 

    Унинг портларида 20 миллион тоннага яқин дон қолиб кетган. Бу ёзги ҳосилдан кейин яна 60 миллиони экспортга тайёрланиши кутилмоқда. 

     

    Буларнинг барча таъсири муҳим аҳамиятга эга. БМТининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига кўра, 40 га яқин мамлакат, жумладан, дунёдаги энг камбағал давлатлар буғдой импортида 30 фоиздан кўпроқ Украина ва Россияга таянади. 

    Эритрея ва Сомали каби мамлакатлар эса деярли барча буғдой импортини ўзаро уруш олиб бораётган икки давлатдан амалга оширади.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Шартнома сўнгги ойларда пасаётган глобал озиқ-овқат нархларини янада жиловлашга ёрдам бериши мумкин. 

    FAO озиқ-овқат нархлари индекси июнда кетма-кет учинчи ой тушиб кетди. Бунга асосан, дон етиштиришнинг кўпайиши сабаб бўлди. 

    Австралиядаги мўл ҳосил ва бошқа буғдой етиштирувчи мамлакатларда қулай ҳосил шароитлари буғдой нархини урушгача бўлган даражадан сал юқорига туширди. 

    Россия ва Украина ўртасидаги дон битимининг эълон қилиниши нархларни янада пасайтирди.

    Шунга қарамай, ноаниқликлар кўп. Биринчиси, Россия келишувга амал қиладими ва кемаларнинг Қора денгиз портларини тарк этишига имкон берадими, номаълум. 

     

    Донни кўчириш ҳам логистика қийинчиликларини келтириб чиқаради. Юк ташиш компаниялари ва суғурталовчилар уруш давом этаётганда ғаллани ташишни истамаслиги мумкин. 

    Урушдан зарар кўрган портлар тўлиқ қувват билан ишламаслик эҳтимоли бор. Йўлга чиқадиган кемалар Россия ҳарбий-денгиз кучларининг ҳужумларини олдини олиш учун Украина томонидан қўйилган миналардан қочиш мақсадида белгиланган йўлдан боришлари керак бўлади. 

    Зарурий миналардан тозалаш қачон ва ким томонидан амалга оширилиши аниқ эмас. Туркия эса БМТ кўмагида Россиянинг қурол контрабандасидан қўрқувини йўқотиш учун кемаларни текшириши керак бўлади. 

    Бугун, 1 август куни Одесса портидан маккажўхори ортилган биринчи кема жўнаб кетди, у Ливанга йўл олди. 

    Фото: Украина инфратузилма вазирлиги

    Фото: Украина инфратузилма вазирлиги

     

    Кема портни маҳаллий вақт билан тахминан 8:45 да (Тошкент вақти билан 10:45 да) тарк этган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

    Келишувнинг амалга оширилиши бўйича шубҳалар озиқ-овқат нархини яна ошириши мумкин — масалан, Одессадаги ҳужумлардан кейин буғдой нархи кўтарилган. 

    Мавҳумлик бошқа узоқ муддатли хавфли омилларга олиб келади. Ёқилғи ва ўғит каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи юқорилигича қолмоқда. 

    COVID-19 нинг узоқ давом этаётган таъсири туфайли таъминот занжирлари анча оғир аҳволга тушиб қолди. 

    Иқлим ўзгариши, янада иссиқ ҳаво ва қурғоқчилик ғалла таъминотини чеклашга сабаб бўлиши ва бунинг ортидан нархлар ошиши қўрқуви юзага келмоқда. 

    Ҳукуматларнинг экспорт назорати ва заҳираларни йиғиш каби нотўғри сиёсати босимни кучайтирмоқда. 

     

    Буларнинг барчаси ғалла битими тўлиқ муваффақиятли амалга ошадиган тақдирда ҳам қолган муаммоларнинг салмоғи кўпроқлигини кўрсатади. 

    Бундан ташқари, кўплаб қашшоқ мамлакатлардаги очликнинг илдизлари Украинадаги урушдан ҳам узоққа бориб тақалади. 

    Эфиопия, Сомали ва Ямандаги каби маҳаллий можаролар ҳам очарчиликка сабаб бўлмоқда. Шри-Ланкадаги иқтисодий инқироз кўплаб ўрта синф фуқароларни оч қолишига олиб келди.

    Агар Украина ва Россия ўртасидаги келишув тўлиқ амалга ошадиган бўлса ҳам бу давлатларда аҳвол тезда ўнгланиб кетиши даргумон.

    01.08.2022, 19:44   Изоҳ (0)   43887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон қайси давлатлардан кўпроқ озиқ-овқат сотиб олаётгани маълум бўлди

    01.08.2022, 11:22

    Ўзбекистонда йил бошидан бери биринчи марта дефляция қайд этилди. Бу нимани англатади?

    01.08.2022, 10:50

    Европада энергия нархи рекорд даражага етди

    30.07.2022, 23:40

    Ўзбекистон энг кўп сотиб олаётган озиқ-овқат маҳсулотлари маълум бўлди

    30.07.2022, 22:54

    Ўзбекистонда деярли барча бананлар Эквадордан келтирилади

    30.07.2022, 21:53

    АҚШ ялпи ички маҳсулоти кетма-кет иккинчи чорак пасайди

    30.07.2022, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.